Манчестерликлар садоқатли ҳимоячисидан воз кечади
«Манчестер Юнайтед» таркибида тўп суриб келаётган тажрибали ҳимоячи Люк Шоу жорий мавсум якунлангач клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Крис Уилер хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, ҳозирча барча ишоралар «Манчестер Юнайтед» 31 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани узайтирмаслигига бориб тақалмоқда. Агар вазият шундай давом этса, келаси ёзда Шоу эркин агент мақомини қўлга киритиши мумкин.
Люк Шоу «Юнайтед» сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у Англия премьер-лигасида учта ўйинда майдонга тушиб, бир голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали мутахассисларининг баҳосига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати ҳозирча саккиз миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар