Манчестерликлар учта дарвозанини ҳам сотиб юборади
Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"да дарвозабонлар сафига янгилик киритмоқчи. Манбааларга кўра, ёзги трансфер ойнасида клуб бир йўла уч нафар дарвозабони билан хайрлашиши мумкин. Гап Андре Она́на, Алтай Байиндир ва Радек Витек ҳақида кетмоқда.
Жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик ҳозирча асосий дарвозабон сифатида Сенне Ламменсга таянишни режалаштирган. Шу билан бирга, мутахассислар штаби унга муносиб захирачи топиш зарурлигини яхши тушунмоқда — керак бўлган пайтда майдонга тушиб, Ламменс ўрнини ишончли равишда босадиган дарвозабон керак.
Ҳозирча янги дарвозабон бўлиши мумкин бўлган аниқ номзодлар юзасидан якуний қарор қабул қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Сенне Ламменс "Манчестер Юнайтед"нинг асосий посбони сифатида майдонга тушиб, Англия премьер-лигасида 32 ўйин ўтказди ва уларнинг саккизтасини дарвозасини дахлсиз сақлаган ҳолда якунлади.

Фикрлар