Манчестерликлар Винисиус учун катта сумма тайёрлаб қўйди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсад сифатида белгилади.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, манчестерликлар бразилиялик футболчи учун тахминан 120 миллион евро миқдорида расмий таклиф тайёрлаган ва уни яқин ҳафталарда «Реал»га юбориши мумкин.
Манбага кўра, Винисиус ҳозирча мадридликлар билан 2027 йилгача амал қиладиган шартномасини узайтириш борасида келишувга эриша олмаган.
Бунга футболчининг Килиан Мбаппе билан тенг миқдорда маош олиш талаби сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Фикрлар