Манчестерликлар янги ҳимоячи олади
«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида янги футболчи изламоқда.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти мавжуд вариантлар бўйича аниқлик йўқлиги сабабли «Фулхэм» таркибида тўп суриб келаётган Кэлвин Басси номзодини кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, «Юнайтед» нигериялик ҳимоячини 2027 йилда жамоага қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Басси билан амалдаги шартнома 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Шу боис, келишув муддати тугагач, у эркин агент сифатида янги клубга текин асосда ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳлар (0)