Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Манчестерликларнинг икки юлдузи самолётда жанжаллашди

Улар бир самолётга сиғмай қолди

Британиянинг Daily Mail нашри «Манчестер Юнайтед» клуби ичида юзага келган муаммолар ҳақида мақола эълон қилди. Материалда жамоа ҳимоячиси Лисандро Мартинеснинг шов-шувларга сабаб бўлган интервьюсига алоҳида тўхталинади. 

Унда футболчи «Атлетико»дан мағлубиятдан сўнг клуб сиёсати ва спорт директори Жейсон Уилкокс фаолиятини кескин танқид қилгани эсга олинади. «Манчестер Юнайтед»нинг яна бир ўйинчиси Юри Тилеманс эса жамоадоши сўзларига жавобан фақат икки оғиз гап билан чекланган: «Изоҳ йўқ».

Нашр манбаларига кўра, Мадриддан Манчестерга қайтиш рейси вақтида самолёт ичида Мартинес ва Тилеманс ўртасида можаро келиб чиққан. Шу воқеадан сўнг жамоа ичидаги бирдамликка путур ета бошлагани таъкидланади.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирги пайтда чемпионат жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ