Манчестернинг икки клуби бир юлдузни талашмоқда

Ёзги трансферларга пухта тайёргарлик кўраётган “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан тажрибали марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи.

Икки клубнинг нишони “Наполи”нинг асосий ҳимоячиси Калиду Кулибалига қаратилган. “Шаҳарликлар” бир йил олдин ҳам сенегаллик футболчига харидор бўлганди. Бироқ, неаполликлар уни 100 миллион атрофида баҳолагани трансферга тўсқинлик қилган.

Энди италияликлар 29 ёшли футболчининг нархини пасайтирди. Ёзда 50 миллион евро тўлаган клуб уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Жорий мавсумда А Серияда 26 та учрашувда қатнашган Кулибалига “Барселона” ҳам харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!