Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мане Саудияда Роналду ва Машариповга жамоадош бўлиши мумкин!

Изоҳлар: 1

Мюнхенликлар Мане билан хайрлашишга тайёр.

"Бавария" футболчиси Садио Мане фаолиятини Криштиану Роналду ва Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган "Ан-Наср" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг "Ariadhiah" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, мюнхенликлар Мане билан хайрлашишга тайёр. Футболчи ва Саудия клуби вакиллари 1-2 кун ичида музокараларга киришади ва эҳтимолий трансферни муҳокама қилади. 

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Садио Бундеслиганинг 25 ўйинида 7 гол ва 5 ассист қайд этишга муваффақ бўлган. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ