Маошим ошмаса, “Реал”га кетаман!

“Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвис “Реал” клуби нишонида турибди. Мадридликларнинг эътибори футболчи ва мюнхенликлар ўртасидаги музокарага таъсир қила бошлади.

Дастлабки келишувга кўра, “Бавария” канадалик футболчига бир мавсум учун 12 миллион евро маош тўлаши керак эди.

Бироқ Дэвиснинг агентлари “Реал”нинг қизиқишини инобатга олиб, янги шартнома тузиш учун Бундеслига чемпионидан 15 миллион евро маош талаб қила бошлади.

Дэвис талаби инобатга олинмагунича 2025 йилга қадар давом этиши керак бўлган шартномани узайтирмаслигини билдирган.

Агар томонлар мавсум якунлангунга қадар келишувга эриша олмаса, “Бавария” ёзда 23 ёшли футболчини сотиб юборишига тўғри келади.

Comments

You must be logged in to commet!