Marca: Модрич "Реал"дан кетмайди
"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра турли миш-мишларга қарамай хорватиялик футболчи “қироллик клуби” сафида янги мавсумга хотиржам тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Неймар эвазига ПСЖга Модрич ҳамда 120 млн евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 33 ёшли Модрич ўтган мавсум “Реал” сафида 46та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар