Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Мардонов профессионал боксда дебют жангини ўтказди

Изоҳлар: 0

Мардонов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ҳаваскор боксда катта натижаларга эришган яна бир ҳамюртимиз Козимбек Мардонов(1-0, 1КО) профессионал рингда дебют жангини ўтказди.

Мардоновга аргентиналик Марсело Рубин Молина (23-19-1, 19КО) рақиблик қилди. 4 раунд этиб белгиланган жангда вакилимиз рақибини 2-раундда мағлуб этди. Ушбу жанг супер ўрта вазн тоифасида (76кг) бўлиб ўтди. Кейинчалик, Козимбек асосий жанглар учун ўрта вазн (72кг) тоифасида ўз фаолиятини давом эттириши режалаштирилган.

Ушбу кечада илк жангини ўтказиши керак бўлган Фазлиддин Мелибоев эса, шартномадаги муаммолар сабаб жанг қилмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ