Мареска: Доннаруммага тўп узатманглар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоада кузатилаётган муаммолардан бири ҳақида гапирди.

Европа чемпионлар лигасида «Порту»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида «шаҳарликлар» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма хавфли вазиятда ноаниқ пас берди. Аммо португалиялик футболчилар италиялик посбон хатосидан фойдалана олмади.

«Доннарумма «Ковентри»га қарши ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди, бир неча бор жамоани қутқарди. Бугунги эпизодга келсак, менимча, бу унинг шахсий хатоси эмас. Аксинча, унга ортга пас бериш бўйича нотўғри қарор қабул қилинди. 

Баъзан биз унга керагидан ортиқча пас берамиз. Мен доим айтаман: дарвозабонга фақат бошқа ечим қолмагандагина пас бериш керак. Бошқа ҳолатларда тўпни Жижиога қайтариш шарт эмас. Унинг ўйинидан мамнунман», – деди Мареска матбуот анжуманида.

«Манчестер Сити» ушбу баҳсда Эрлинг Холанннинг дубли ҳисобига «Порту»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!