Мареска "Фламенго"дан учралган аламли мағлубиятни изоҳлади

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида "Челси" "Фламенго"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг лондонликлар бош мураббийи Энцо Мареска аламли мағлубият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Улар ғалабага тўлиқ муносиб эдилар. Биз ўйинга нимадир янгилик олиб киришга ҳаракат қилдик – бу келгуси мавсум ва келажак учун.

Бизни олдинда яна бир ўйин кутиб турибди, ғалаба қозонишга интиламиз. Афсуски, учрашув бор-йўғи олти дақиқада бутунлай ўзгариб кетди. Қисқа вақт ичида икки марта гол ўтказдик, кейин эса қизил карточка. Қайтишга уриндик, лекин фойдаси бўлмади. Уларга табрикларимни йўллайман" – дея таъриф бериб ўтди "аристократлар" мутахассиси.

Маълумот ўрнида, лондон клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 25 июнь куни "Эсперанс"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!