Мареска Гвардиоладан зўр чиқиб қолди. У АПЛ тарихида бирорта мураббий уддаламаган натижага эришди
ҳозирда "Манчестер Сити" жамоасига бошчилик қилаётган италиялик мутахассис Энцо Мареска Англия премьер-лигаси тарихида ўз лавозимига тайинланганидан сўнг дастлабки етти учрашувда ҳам ғалаба қозонган илк бош мураббий сифатида тарихга кирди.
Бу натижа "Ипсвич" устидан уйда қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг қайд этилди. Илгарироқ АПЛда бош мураббий сифатида кетма-кет олти старт учрашувини ютишга Карло Анчелотти ("Челси", 2009/10 мавсуми), Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити", 2016/17 мавсуми) ва Оле-Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед", 2018/19 мавсуми) эришган эди.
Маресканинг "Манчестер Сити" бош мураббийи этиб тайинлангани июнь ойида маълум қилинган. Ундан аввал, январь ойида у "Челси" клубидан истеъфога чиқарилган эди. Италиялик мутахассис бошчилигида лондонликлар Конференциялар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучган.

Фикрлар