
Марин Чилич Мадридда захарланди!
Хорватиялик теннисчи Марин Чилич Мадрид шаҳрида ўтаётган "Мастерс" мусобақасидаги иштирокини мудаддан олдин якунлади.
Марин турнирнинг чорак финалида сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқиши керак эди. Бироқ у ушбу ўйиндан олдин овқатдан кичик тарзда заҳарланди.
Шу сабабли, Чилич ушбу учрашувда иштирок этмайдиган бўлди. Шу тариқа Новак ярим финал босқичига тўғридан-тўғри ўтди.
Фикрлар