
Мария Саккари чарчаб қолди
Куни кеча Рабат шаҳрида ўтган мусобақада бош совринни қўлга киритган Грециялик теннисчи Мария Саккари Мадриддаги турнирда мағлубиятга учради.
Мария "Mutua Madrid Open" мусобақасининг биринчи даврасида испаниялик Карла Суарес Наваррога ҳар иккала сетда бир хил 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа Суарес Наварро Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган мусобақанинг иккинчи босқичида словакиячлик Виктория Кузьмовага қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар