Мария Шарапова Абу-Дабида ғалаба қозонди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова ва австралиялик Айла Томлянович Абу-Даби шаҳрида ўтказилган кўргазмали ўйинда ўзаро тўқнаш келди.

Мазкур ўйинда М.Шарапова рақиби устидан дастлабки сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, Мария ва Айла шу кунга қадар ҳали бирор маротаба расмий ўйин ўтказишмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!