Мария Шараповани Мальоркага чорлашмоқда

Мальорка шаҳрида 16-23 июнь кунлари теннис бўйича Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан халқаро турнир ўтказилади.

"Mallorca Open" мусобақаси ташкилотчилари россиялик Мария Шараповага асосий тўрда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи "wild card"ни тақдим этди.

Ушбу таклифдан хурсанд бўлган Мария: ""Mallorca Open"нинг "wild card"ини берган турнир ташкилотчиларидан миннаддорман. Шунингдек, яқин ойлар ичида менга далда бўлган мухлисларимга ўз ташаккуримни изҳор қиламан, – деди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)