Марк Гехининг "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши маълум
"Манчестер Сити"нинг янги ҳимоячиси Марк Гехи ўзига рақам танлади.
"Шаҳарликлар" марказий ҳимоядаги муаммолар сабаб янги футболчи сотиб олди. Жамоа душанба куни "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи трансферини эълон қилди. Футболчи 2031 йилнинг ёзига қадар "Ман Сити" шарафини ҳимоя қилади. Англиялик иқтидорли футболчи янги жамоасида 15-рақам остида ҳаракат қилади. Сўнги марта манчестерликлар сафида бу рақамда Эльяким Мангалья тўп тепган эди.
Маълумот учун, "Манчестер Сити" айни вақтда Англия Премьер-лигасида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар