Марк Гехининг "Манчестер Сити"га трансфери тез орада якунланади!
"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехини ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин. Ижтимоий тармоқларда ишончли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 25 ёшли футболчи аллақачон "шаҳарликлар" учун тиббий кўрикнинг биринчи қисмидан ўтган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Гехининг трансфери 20 миллион фунт стерлинг (тахминан 23 миллион евро) ва бонуслар эвазига амалга ошишини ёзган эди.
Шу билан бирга, шанба куни "Манчестер Сити" шаҳар дербисида "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлди. Ҳозирда Хосеп Гвардиола жамоаси Премьер-лига жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Арсенал"дан 7 очко ортда қолмоқда.



Фикрлар