Марказий беллашувда "Насаф" ишончли ғалабага эришди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Насаф" - АГМК учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Биринчи таймда Марко Станоевич жарима зарбасидан супер гол урди. Иккинчи бўлимда эса Ойбек Бозоров ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

  • Суперлига
  • 20-тур

Насаф

  • Марко Станоевич 41'
  • Ойбек Бозоров 60'
2 : 0

21/10/2020 18:00

OKMK

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Марко Станоевич яна бир зарба йўллади. Дарвозабон муштлари билан уриб юборди. 

  • 86'

    Ғофуров ўрнига Абдунабиев майдонга тушди. 

  • 85'

    Мозговой ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди. 

  • 83'

    Раҳмонов ўрнига Нурматов майдонга тушди. 

  • 80'

    Раҳмонов ҳам огоҳлантирилди.

  • 77'

    Йўлдошев сариқ карточка олди. 

  • 75'

    Абдихолиқов ўрнига Норчаев майдонга ташланди. 

  • 74'

    Амановнинг бурчакдан узатган 2 та тўпи ҳам анча хавфли чиқди. Салгина омад етишмади. 

  • 73'

    Григалашвили ва Турсунов захирага олинди. Аманов ва Умаров улар ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 72'

    "Насаф"нинг бурчак зарбаси ҳам рақиблариникидан қолишмади. Абдихолиқовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

  • 69'

    Бурчак узатмасидан сўнг, "Насаф" жарима майдони ичида пала-партишлик юзага келди. Тўп дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборилди.

  • 66'

    Бурчак зарбасидан АГМК яна наф чиқара олмади. 

  • 63'

    Хусниддин Ғофуровнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

  • 60'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бозоров ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. Абдихолиқовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 56'

    АГМК анча фаол ҳужум қилмоқда. 

  • 53'

    АГМКнинг бир нечта бурчак зарбалари бесамар якунланди. 

  • 51'

    Ғофуровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 47'

    "Насаф" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда..

  • 46'

    Жўраев ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Тайм якунида "Насаф" икки бурчак зарбасига эга бўлди. Иккиси ҳам голга жуда яқин келди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Тайм сўнги бўлишига қарамай, ҳамон "Насаф" фаол.

  • 41'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марко Станоевич жаримадан йўллаган зарбаси дарвозадан ўрин олди. 

  • 37'

    Жарима майдонига кириб кетаётган Кенжабоевни ҳимоячилар зарарсизлантиришга эришди. 

  • 32'

    Абдихолиқов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 28'

    Станоевич огоҳлантирилди.

  • 26'

    Мозговойнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 22'

    Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. "Насаф" янгидан ҳужум ташкил этиши керак.

  • 17'

    АГМКнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 15'

    Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    Бурчакдан узатилган тшпга олмалиқликлар зарба бера олмади.

  • 10'

    Муҳитдинов тиббий ёрдам қабул қилди. 

  • 6'

    Бурчак зарбаси Станоевич томонидан ноаниқ амалга оширилди. 

  • 4'

    Муҳитдиновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 2'

    Абдихолиқов ўзига узатилган тўпга етиб кела олмади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. 20-тур старт олмоқда. Марказий учрашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
22/10/2020 10:07
Админ бирула 1-2 хисоб диб йозиб куйувургин узингча хайолан хурсанд буласила.... 2-1 йозиб битта голди ховодон олиб йоздими
&
нодирбек.фк насаф
22/10/2020 10:04
Рўзиқул Бердиевни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Бугун «Насаф» афсонаси, жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 49 ёшни қарши олди.

«Насаф» таркибида жамоа сардори сифатида узоқ вақт тўп тепган Рўзиқул Бердиев футболчилик фаолиятини якунлагач кейинги фаолиятини ҳам «Насаф» билан боғлади. Жамоада дастлаб ёрдамчи мураббийи 2012 йилда эса бош мураббий сифатида иш бошлади. Ҳозирга қадар бир неча бор совринли ўринларни, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Бердиев уч карра Ўзбекистонда «йилнинг энг яхши мураббийи» дея эътироф этилди.

Мана икки йиллик танаффусдан сўнг жамоа ўз тарбияланувчилари билан яна совринли ўринлар учун курашмоқда. Бу ерда мураббийимизнинг хизматлари беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб Рўзиқул Сагдуллаевични бугунги айём билан муборакбод этамиз. Мураббийимизга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, «Насаф» келгусида ушбу мутахассис қўл остида бунданда юксак чўққиларни забт этиб, юртимиз байроғини янада баландроқ ҳилпиратади.

«Насаф» ПФК жамоаси!