"Марказий" стадиони бу борада етакчи бўлди
Кеча Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ягона голга 90+3-дақиқада Филип Иванович муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "лочинлар" ушбу натижадан кейин очколарини 15 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўриндан жой олди. "Йўлбарслар" 11 очко тўплаган бўлиб, клуб ҳозирча 5-поғонани банд этиб турибди.
Беллашувни томоша қилиш учун "Марказий" стадионига 22350 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу 2024 йилги мавсум учун рекорд натижа ҳисобланади. Бунга қадар "Андижон" - "Металлург" баҳси учун "Бобур Арена"га 19095 нафар мухлис келган бўлса, "Нефтчи" - "Андижон" учрашувига "Истиқлол" стадионига 19867 мухлис тушган.
Рекорд ўрнатган "Водий дербиси"дан фотогалерея |
Фикрлар