Марко Станоевич янги мавсумда қайси жамоада тўп суришини биласизми?

Бу йил “Насаф” клуби билан Ўзбекистон Суперлигаси чемпионлигини қўлга киритган сербиялик легионер Марко Станоевич мавсум якунлангач, жамоа билан хайрлашганини биласиз. Боз устига унинг клуб билан тузган шартномаси ҳам якунига етди.

2020 йили “Аждарлар” аъзосига айланган Станоевич шу кунга қадар “Насаф” либосида 161 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та голга муаллифлик қилди ва 21 бор ассист вазифасини бажарган.

Бир қатор клубларимиз 36 ёшли футболчини ўз сафларида кўриш истагини билдиришган. Sports.uzга маълум бўлишича, Станоевич келаси мавсумда Вадим Абрамов қўл остида “Динамо”да тўп суришга рози бўлган ва бу борада томонлар аллақачон келишувга эришиб бўлишгани айтилмоқда.

Вадим Карленович янги мавсумда жамоасининг янги ўйин услубини Марко Станоевич атрофида қурмоқчи. Ҳаммаси режа асосида давом этса, сербиялик легионер январь ойида “Динамо”га қўшилиши кутилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
28/12/2024 08:55
Зур булар эди