Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Марко ван Бастен: "У лойиқ эмас эди"

Изоҳлар: 0

Нидерландия футболи афсонаси Винисиус Жуниор ҳақида гапирди

Марко ван Бастеннинг фикрича, Винисиус Жуниор "Бетис"га қарши ўйинда пенальтига лойиқ эмас эди.

73-дақиқада бразилиялик футболчи дарвозабон Руи Силва билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва тўпни рақибнинг ўнг томонига ташлади. Шу пайт дарвозабон унинг оёғини ушлаб олганидан кейин футболчи майдонга йиқилди.

"Винисиус дарвозабонга яқинлашиб, уни тепгани аниқ кўриниб турарди. Ҳакам ёки ВАР буни сезмагани ақл бовар қилмайди.

Буни пенальти деб ҳисоблаш учун ВАРда ким ўтириши керак билмайман?!" , - деди Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ