Мармуш ғалати рекорд ўрнатди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида мусобақа аутсайдери “Вулверхэмптон”ни қабул қилиб, рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Учрашувда ҳисобни Умар Мармуш очди. Бир йил аввал жамоага олиб келинган мисрлик форвард учун бу гол рекорд натижани тақдим этди.

Маълум бўлишича, Мармуш Англиянинг энг юқори дивизионидаги жами голлари сонини саккизтага етказиб олди. Қизиқ томони шундаки, у барча тўпини “Этихад” аренада киритган.

Умар сафар ўйинларида бирор маротаба ҳам рақиб дарвозасини ишғол эта олмаган ҳолда “Манчестер Сити”нинг уй учрашувларида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Энди “шаҳарликлар” навбатдаги турди “Тоттенхэм” меҳмони бўлади. Балки Мармуш айнан ўша учрашувда сафар баҳсларидаги қуруқ  сериясига барҳам берар...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!