Марокашлик қаҳрамон "Барселона" ўйинига ташриф буюрди

"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат Ла Лиганинг якшанба куни бўлиб ўтган "Барселона" - "Хетафе" учрашувига ташриф буюрди. 26 ёшли марокашлик футболчининг "Камп Ноу"да бўлгани ҳақида "Relevo" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Софьян Амрабат "Барселона" раҳбарлари билан учрашмаган. Хабарингиз бор, олдинрок турли манбаларда ярим ҳимоячига Каталония клубининг бефарқ эмаслиги тўғрисидаги хабарлар эълон қилинганди.

26 ёшли ярим ҳимоячи Қатардаги жаҳон чемпионатида терма жамоаси билан ажойиб иштирок этди. Нуфузли "Transfermarkt" портали марокашлик футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!