Марсьялга Испаниядан зўр иш чиқди
Ҳужумчи бу лигани яхши билади
«Манчестер Юнайтед» таркибида таниқли бўлган собиқ ҳужумчи Антони Марсьяль Испания чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Маттео Моретто хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, 30 ёшли француз футболчисини «Малага» жамоаси ўз сафида кўришни истамоқда. Марсьяль учун Ла Лига бегона эмас — у аввалроқ «Севилья» клуби шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Антони Марсьяльнинг сўнгги жамоаси Мексиканинг «Монтеррей» клуби бўлди. У ўтган мавсумда Мексика чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки маротаба голли пас муаллифига айланди.
Ла Лигада тўртта тур ортда қолган бир пайтда «Малага» икки очко билан турнир жадвалида тушиб кетиш хавфи остидаги зонада жойлашган. Клуб раҳбарияти Марсьяль каби тажрибали ҳужумчини жалб этиш орқали жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришга умид қилмоқда.

Изоҳлар (0)