Мартин Баколе кейинги жангини машхур боксчи билан ўтказмоқчи

Мартин Баколе яқинда берган интервюсида жанг қилмоқчи бўлган боксчининг исмини айтди.

 "Кейинги рақибим Чжан Чжилей бўлса, ажойиб бўларди. Мен юқори дажарали жангчи эканимни исботладим. Жаред Андерсон нега мен билан жангни қабул қилганини тушунаман. Лекин ҳали у бунга тайёр эмас эди. У ёш ҳамда такаббур йигит. Ўзимга келсак, мен Усик, Фьюри, Жойс, Жилей, Кабаел ва Паркер билан бир хил даражада бўлишга лойиқман. Шу ҳақиқий даражам. Умид қиламанки, кейинги жангим менга катта шон-шуҳрат келтиради”, – деди Баколе BoxingNation нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Баколе 4 август куни Мадримов-Кроуфорд жанги андеркардида АҚШлик мағлуб бўлмаган Жаред Андерсонни нокаутга учратганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!