Мартинес: "Роналду ўзини ҳали ҳам ёш деб ҳисоблайди"
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "Евро-2024" 1/8 финалида Словенияга (0:0, 3:0 пенальтилар) қарши ўйиннинг 105-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошира олмаган ҳужумчи Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлади.
- Криштиану - олтита Еврода ўйнаган ва ўзини ҳали ҳам ёш деб ҳисоблаган ягона футболчи. Мен унга раҳмат айтмоқчиман.
Биз у билан жуда фахрланамиз. У пенальтини амалга ошира олмади. Аммо пенальтилар сериясини гол билан бошлаб берди ва жамоадошларига йўл очиб берди. Ҳаётда ҳам, футболда ҳам оғир дамлар бўлишини, бироқ таслим бўлмаслигимизни исботладик, - дея Мартинеснинг сўзларини келтиради "AS" нашри.
Фикрлар