Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" ўйинини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Беллашувнинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Машъал

  • Ҳумоюн Муртазоев 84'

Суперлига 20-тур

22/10/2020 16:00

1
:
2
Тугади

Қўқон-1912

  • Муҳаммаданас Ҳасанов 52'
  • Мурод Холмуҳаммедов 87'

Стадион: “Баҳром Вафоев”, 99 томошабин

Бош ҳакам: Жасур Мухторов

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Қўзиев тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 90+'

    Азимов Маматхўжаев ўрнига майдонга тушди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холмуҳаммедов пенальтидан гол урди. Давронов нима қилаётганини ўзи биладими?

  • 86'

    "Қўқон-1912" футболчиси жарима майдони ичида йиқитилди. Элла айбдор. Пенальти. 

  • 84'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Муртозоев ҳисобни тенглаштирди. Бош билан берилган зарбани Абдуллаев ушлаб қола олмади. 

  • 80'

    Ёқубов ўрнига Райевац майдонга тушди. 

  • 79'

    "Машъал"нинг бурчак зарбаси яна муваффақиятсиз чиқди. 

  • 78'

    Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 75'

    Элланинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 74'

    Қўзиевнинг жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади. 

  • 69'

    Абдуллаев жарима майдони ичидан Элла берган зарбани ушлаб қолди. 

  • 66'

    "Машъал" футболчиларининг ҳужуми фойда келтирмаяпти.

  • 65'

    "Қўқон-1912" тартибли ҳимояланмоқда.

  • 62'

    Абдусаломов ўрнига Элла майдонга тушди. 

  • 60'

    Синдоров майдонга тушмоқда. Бамба захирага ўтиради. 

  • 59'

    "Машъал" штурм уюштирмоқда. 

  • 55'

    Меҳмонлар ҳамон ҳужум уюштирмоқда. 

  • 52'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳасанов ҳисобни очмоқда. Футболчи яхши очилиб борди. Ҳимоячилар кутилмаганда хато қилди. 

  • 49'

    Ҳужумда қўқонликлар Раҳимжон Давроновга нисбатан фол ишлатди. 

  • 48'

    Ифеанйи ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушибди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Ифеанйи ҳам тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 42'

    "Қўқон-1912" футболчисининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 40'

    Қўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 37'

    Муборакликлар ҳимояда анча тартибли ўйнамоқда. 

  • 34'

    Меҳмонлар ҳужумда яна фаол.

  • 31'

    Бурчакдан узатилган тўпни муборакликлар қайтариб юборди. 

  • 30'

    Нормуродов жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, аммо ҳакам кўрмади. Бурчак зарбаси белгиланди. 

  • 29'

    "Машъал" футболчиси ҳужумда фол ишлатди. 

  • 26'

    "Машъал"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олди. 

  • 24'

    Мерзляков тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 21'

    "Машъал"нинг бурчак зарбаси яна наф келтирмади. 

  • 18'

    "Машъал"нинг бурчак зарбаси фойда келтирмади. 

  • 14'

    Ҳасановнинг зарбаси хавфли чиқди. Ноаниқ.

  • 9'

    "Қўқон-1912" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 7'

    Ифеанйи сариқ карточка олди. 

  • 6'

    Энди қўқонликлар ҳимояланмоқда.

  • 3'

    Муборакликлар яна бир ҳужумни узоқлаштиришди. 

  • 1'

    "Қўқон-1912" илк дақиқадан ҳужумга ташланди.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 20-тури давом этади. Ўйинни матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)