"Машъал" испаниялик мураббий билан музокара олиб боряпти

Суперлигага қайтган Муборакнинг «Машъал» клуби ўз қароргоҳида йиғинни бошлади. Кўпчиликни эса бош мураббий масаласи қизиқтирмоқда. Маълумки, про-лигада жамоани бошқарган Асрор Алиқуловда про лицензияси йўқ. Шу боисдан «Машъал» раҳбарияти бу борада изланишлар олиб боришмоқда.

Маълумотларга қараганда, бош мураббийликка хориждан номзод ҳам излаб кўришмоқда ва бу борада испаниялик мутахассис билан музокарага ҳам киришишгани борасида маълумотлар бор. Лекин ҳозирча бу масала очиқ турибди. Чунки испаниялик мутахассис билан музокаралар жараёнида айрим масалаларни ҳал қилиш лозим бўлади.

«Машъал» эса исм-фамилияси сир тутилаётган мутахассисга бош мураббийлик учун таклиф юборган. Лекин ҳали якуний тўхтамга келингани йўқ. Қолаверса, раҳбарият яна бошқа номзодлар бўйича ҳам музокараларга киришишгани ҳақиқатга яқинроқ. Ҳозирча жамоа машғулотларини Асрор Алиқулов олиб бормоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ Bekmurodov
08/01/2020 18:34
Ma'shal sen boy tarixga ega klub sanalasan,uz tarixing shanini qolaversa Qashqadaryo shanini munosib himoya qilishing kerak, sen moliyaviy tomonlamayam ancha baqquvatsankuya lekin pullaringni hammasi SHarq tomon ketayaptida shunisi alamli.