"Машъал" бош мураббийи: "Камчиликларимиз кўринди"

"Машъал" клуби илк турда сафарда "Нефтчи"га имкониятни бой берди. "Машъал" бош мураббийи Игорь Суров ўйиндан кейин қуйидагича фикр билдирди:

"Натижадан қониққаним йўқ. Кураш таклиф этиб, очко қўлга киритиш мақсадида келгандик. Стандартлар ва рақиб футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Иккита стандарт ҳолат режаларимизни барбод қилди. Шундан кейин ҳаммасини ўзгартиришга тўғри келди. Иккинчи таймда 2:0 пайтида 1-2 вазиятдан фойдалана олганимизда ўйинни қутқариб кета олган бўлардик. Афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйин охирида ҳам қарши ҳужумдан кейин гол ўтказиб юбордик. Камчиликларимиз кўринди, уларнинг устидаи ишлаймиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!