"Машъал" бугун 1111-ўйинини ўтказади

  • 17 октябрь, 11:55
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Муборакнинг "Машъал" жамоаси бугун, 17 октябрь куни “Хоразм”га қарши баҳсда ўзининг 1111-расмий учрашувини ўтказади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Тарихга назар

“Машъал”нинг тарихий саҳифалари 1992 йилда очилган.
Ўша йили жамоа илк бор мамлакатнинг иккинчи лигасида иштирок этган.
•  1993 йили “Машъал”  Биринчи лига (ҳозирги Про лига) га қадам қўйди 
•  1995 йил эса клуб тарихида янги босқич бўлди — илк бор Олий лига (Супер лига)да иштирок этиш шарафига муяссар бўлди.
• 2006 йилда “Машъал” мамлакат футболи учун катта воқеани амалга оширди — Осиё чемпионлар лигасида қатнашган илк вилоят жамоаларидан бирига айланди.

1110 ўйин — рақамлардаги тарих

Бугунги кунга қадар “Машъал” қуйидаги кўрсаткичларга эга:

•  Иккинчи лигада: 5 ўйин
•  Биринчи лигада (Про лига): 412 ўйин
•  Олий лигада (Супер лига): 562 ўйин
•  Осиё чемпионлар лигасида: 6 ўйин
•  Ўзбекистон кубоги: 125 ўйин
Жами — 1110 расмий учрашув.

Бу ўйинларда жамоа:
•  525 ғалаба,
•  199 дуранг,
•  386 мағлубият қайд этган.

Голлар статистикаси:
•  Урилган голлар — 1753
•  Ўтказилган голлар — 1418
Жамғарилган очколар (кубок баҳсларидан ташқари): 1541 очко

1111-учрашув: янги саҳифа остонасида

Шу учрашувда бир нечта тарихий воқеалар қайд этилиши мумкин:
•  “Машъал”нинг 1754-голини ким уради?
•  Олий лигадаги 563-ўйинда ғалаба қайд этиладими?
•  Клуб олий лига доирасидаги 221-ғалабага қозона оладими?
•  Ва “Машъал”нинг олий лига доирасидаги 693-голини ким киритади?
Бу саволларга жавобни стадионга ташриф буюрувчи мухлислар билан биргаликда кузатамиз.

Қисқача статистика
Жами ўйинлар  1110
Ғалабалар  525
Дуранглар  199
Мағлубиятлар  386
Урилган голлар  1753
Ўтказилган голлар  1418
Жамғарилган очко  1541

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!