"Машъал" "Пахтакор" устидан сўнгги ғалабасини 2017 йилда қайд этган
Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади. Камолиддин Тожиев бошчилигидаги жамоа ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.
Муборакликлар "шерлар"ни сўнгги марта 2017 йил 31 март куни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришган. Ундан кейин бўлиб ўтган 8 та баҳснинг барчасида енгилмоқда.
2017 йилдан аввалги ғалабаси эса 2011 йилга тўғри келади. Ўша баҳсда жамоа 1:0 ҳисобида зафар қучган.
Маълумот ўрнида, бугунги беллашув соат 19:00’да "Пахтакор" стадионида старт олади. Ушбу учрашувдан аввал мезбонлар турнир жадвалида 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Машъал" эса ҳали очко тўплай олмади, шу боис клуб сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар