“Машъал” уч нафар янги футболчи билан шартнома имзоланди
Муборакнинг “Машъал” жамоаси янги мавсум олдидан трансфер бозорида фаол иштирок этиб, таркибни тажрибали ижрочилар билан тўлдирди. Бугун клуб раҳбарияти янги футболчилар ва уларнинг сўнгги клублари ҳақида расман маълумот берди.
Азамат Соибов (дарвозабон)
Сўнгги жамоаси: “Қўқон-1912”
Фаолияти: Маҳоратли посбон «Машъал»га қўшилишдан аввал "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Қаршининг “Насаф” ва Қозоғистоннинг “Арис” клубларида ҳам тўп сурган. Унинг бой тажрибаси Муборак клуби дарвозаси дахлсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Илҳомжон Абдуғаниэв (ярим ҳимоячи)
Сўнгги жамоаси: “Андижон”
Фаолияти: Креатив ярим ҳимоячи «Андижон» таркибида Суперлигада мунтазам майдонга тушиб келаётган эди. Илҳомжон майдон марказида ўйинни бошқариш ва ҳужумларни ташкил этишда катта тажрибага эга бўлиб, “Машъал” ҳужумларини самарали ташкил этишда асосий фигура сифатида хизмат қилади.

Азамат Максумов (ярим ҳимоячи)
Сўнгги жамоаси: “Асиагоал Бишкек”
Фаолияти: Азамат Максумов легионер сифатида Қирғизистон чемпионати — Жогорку Лигада муваффақиятли иштирок этиб, «Машъал» сафини мустаҳкамлади. Шунингдек, у ўз вақтида Ғузорнинг “Шўртан” ва Навоийнинг “Қизилқум” клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар