Машарипов: "100 фоиз Олимпиадага бораман"
Ўзбекистон Туркманистонни ЖЧ саралаш ўйини доирасида бўлиб ўтган учрашувда мағлуб қилди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Сречко Катанец билан биргаликда Жалолиддин Машарипов ҳам қатнашди.
- Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтгандик, Туркманистон бўлса ҳам, ўз даражамизни сақлаб қолишимиз шарт эди. Ҳозир таркибдаги барча ажойиб формада ва ишончли ғалабани қўлга киритдик.
- Тимур Кападзе сизни Олимпиадага таклиф қилса, буни қабул қиласизми?
- Терма жамоа Олимпиадага чиққанидан сўнг клубимга Машариповни Францияга олиб кетиш ниятими бор ва бу била сизларни огоҳлантириб қўймоқчимиз, деган хат жўнатишган. Фақатгина мен эмас, қолган футболчилар ҳам боришни истайди. Бу бизнинг орзуйимиздир. Камига ПСЖ стадионда ҳам ўйинлар бўлар экан. Бунақаси камдан кам бўлади. Худди мен Роналду билан ўйнаган каби. Бунақа тарихларга фақатгина мен кира оламан. Клубимдан ҳеч қанақа муаммо бўлмайди. Мураббийга айтим, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, чақирилсам, бораман Олимпиадага".
Фикрлар