Машарипов Эронда шов-шув кўтарди

Жалолиддин Машарипов Эрон - Ўзбекистон баҳсидан сўнг (0:0) журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Футболчи Эрон чемпионати, шунингдек, "Истиқлол" ва "Персеполис" кураши ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

- Биз чемпионлик учун керакли очколарни қўлдан бой бердик. Бироқ футболчилар ва ходимлар бор кучларини беришди. Ҳаммаси тақдирга боғлиқ. Худо хоҳлаган нарса бўлади. Иккинчи поғона бизга насиб қилгани ва сиз бунга қарши чиқа олмайсиз. 

- Эрон лигасига ВАР керак. "Персеполис"нинг ўтган ҳафтада урган ва чемпионликни ҳал қилган голи офсайддан киритилганди. Агар ВАР бўлганида, бу гол инобатга олинмасди. 

- Истиқлол мухлисларини жуда яхши кўраман. Қўлимдан келганча ўйнаб, уларни хурсанд қилишга тайёрман. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!