Машарипов жароҳат олди
У жамоасига навбатдаги ўйинда ёрдам бера олмайди!
Саудиянинг "Ал-Насср" жамоаси сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов жароҳат олди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, риёдликларнинг етакчи футболчилари Жалолиддин Машарипов ва Абдулраззоқ Ҳамидаллаҳ жароҳат олган.
Ҳамюртимизнинг SPORTS.uz сайтига маълум қилишича, машғулотлар вақтида мушакларини шикастлаб олган. Машарипов 30 октябрь куни "Ал-Фейха"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.


Изоҳлар (0)