Машарипов Осиё жамоалари орасида талаш
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал-Насср" Саудия ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов бир нечта Осиёнинг топ клублари қизиқиш доирасига тушиб қолди.
"Ал-Насср" Жалолиддинни қишда "Пахтакор"дан харид қилиб, 5 ойга БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига ижарага берган эди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, саудияликлар ижара муддати якунлангач, Машариповни ортга қайтармоқчи. Шу билан бирга, легионеримиз трансферини "Шабаб Ал-Аҳли" ҳам сотиб олишга тайёр. Қолаверса, футболчига БААнинг яна бир нечта жамоаларидан таклиф бор. Жумладан, "Шаржа", "Ал-Айн" ва "Ал-Жазира" клублари ярим ҳимоячини харид қилмоқчи.
Маълумот учун, 27 ёшли футболчи БАА чемпионатида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Жалолддин Машариповнинг Дубайдаги ҳаёти, уйи ва Европага кетиши ҳақида
Фикрлар