Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Машариповдан ажойиб кўрсаткич!

Изоҳлар: 0

Машарипов "Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашувда ҳисобни очди.

2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" "Шабаб Ал Аҳли" (2:1) клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувда ғалабани қўлга киритган "шерлар" гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олди.

18-дақиқада Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди ва жамоанинг мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди.

Яқин тарихга назар ташласак, бундан бир йил аввал, 2019 йилнинг 12-февраль куни ОЧЛнинг иккинчи саралаш босқичи доирасида "Пахтакор" ва "Эйр Форс" қарама-қаршилигида ҳам ўйиннинг 76-дақиқасида Машарипов тошкентликларнинг расмий ўйинларидаги биринчи голни рақиб дарвозасига ажойиб тарзда жойлаган эди.

Шундай қилиб, Машарипов кетма-кет иккинчи мавсумда "Пахтакор"нинг биринчи расмий голига муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ