Машҳур агент ПСЖ футболчисига янги жамоа топиб бермоқчи
«Пари Сен-Жермен» таркибида тўп сураётган Ибраим Мбайе яқин орада янги клубга йўл олиши кутилмоқда. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 18 ёшли вингер жорий трансфер ойнаси ёпилгунга қадар парижликлар жамоасини тарк этиши аниқ.
Маълумотларга кўра, сенегаллик ёш истеъдоднинг трансфери устида машҳур футбол вакилларидан бири Жорже Мендеш фаол иш олиб боряпти. У яқинда Мбайенинг расмий агентига айланган. Футболчига Англия премьер-лигаси ва Германия Бундеслигаси клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt портали Мбайенинг тахминий қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Ибраим Луис Энрике бошқарувидаги жамоа сафида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 30 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида учта гол урди ва икки бор ҳамжамоадошларига голли пас йўллади.

Фикрлар