Машҳур дарвозабонга иккита иш чиқди
“Барселона”да биринчи рақамли дарвозабон мақомини бой берган Марк-Андре тер Штеген мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун жамоасини ўзгартиришига тўғри келади.
33 ёшли дарвозабон жароҳатидан қутилди ва энди ўзига мос бошқа жамоа топиши керак.
Айни пайтда Испаниянинг “Жирона” ҳамда Англиянинг “Астон Вилла” клублари тажрибали голкиперни “Барселона”дан мавсум охиригача ижарага олишга ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, немис футболчиси ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижарага кетишга тайёр, чунки у 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан Германия миллий терма жамоасидаги ўрнини мустаҳкамлаб олишни истайди.
Қайд этилишича, агар тер Штеген “Барселона”да қоладиган бўлса, Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн уни термага чақирмаслиги мумкин.
Жорий мавсумнинг биринчи қисмида тер Штеген бел жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтказди. Майдонга қайтгандан сўнг у Испания кубогида фақат битта учрашувда иштирок этди.



Фикрлар