Машҳур футболчи “Сантос”га ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа футболида “Ювентус, “Ливерпуль” ва “Барселона” клубларидаги ўйинлари билан танилган Артур Мело эркин агент сифатида “Сантос” клубига қўшилди. Бу ҳақда Бразилия клубининг расмий сайти хабар берди.

Футболчининг жамоа билан меҳнат шартномаси 2026 йил охирига қадар амал қилади.

Мело “Гремио” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2010 йилдан 2018 йилгача клуб тизимида бўлган.

Бундан ташқари, у “Барселона”, “Ливерпуль” ва “Фиорентина” клубларида ҳам тўп сурган. Ўтган мавсумни Мело “Гремио”да ижара асосида ўтказди.

30 ёшли ярим ҳимоячи “Ювентус” сафида жами 63 та ўйин ўтказган, уларда 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати тўрт миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!