Машҳур футболчи терма жамоадан кетди
Жазоир миллий жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Рияд Маҳрез терма жамоа сафидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бу қарор жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидаги учрашувдан сўнг маълум бўлди. Жазоир миллий терма жамоаси Швейцарияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Учрашувдан кейин 35 ёшли ҳужумкор футболчи эндиликда миллий жамоа учун майдонга тушмаслигини билдирди.
Маҳрез Жазоир миллий терма жамоаси сафида 12 йилдан ортиқ вақт давомида ўйнади. У миллий жамоадаги дебютини 2014 йил май ойида ўтказган. Шу муддат ичида Рияд Жазоир миллий терма жамоаси таркибида 119 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол урди ва 45 та голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар