Машҳур ҳужумчи Саудияга отланди
«Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтиш борасида шахсий шартлар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Livescore инсайдер Саша Тавольери маълумотига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, саудияликлар 30 ёшли англиялик форвардни жамоани тарк этиши кутиллаётган Карим Бенземага асосий номзод сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, «Ал-Ҳилол» ҳозирча «Астон Вилла»га расмий таклиф йўл этмаган.
Манба таъкидлашича, аввало Бензема билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш керак. Франциялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси бор ва унга тўланадиган маошнинг бир қисми фақат «Ал-Ҳилол» эмас, балки мамлакат футбол раҳбарияти билан ҳам боғланган. Бензема жамоани тарк этишга розилик беришидан олдин, келишув бўйича қолган барча пулни тўлиқ ҳажмда олишни талаб қилмоқда.
«Ал-Ҳилол» раҳбарияти Бенземанинг кетишини жорий трансфер ойнасидаги энг устувор вазифа деб ҳисобламоқда. Фақат шу масала ҳал этилгандан сўнггина клуб Уоткинс бўйича битимни расмийлаштиришга ўта олади.
Олли Уоткинс ўтган мавсумни юқори даражада ўтказди — у 21 та гол урди. Унинг кетиши «Астон Вилла» учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкин. Шу билан бирга, клуб ичида 17 ёшли Брайан Маджога катта умид боғланмоқда, у асосий таркиб учун курашишга тайёр, деб баҳоланмоқда.

Фикрлар