Машҳур ҳужумчи Туркияни тарк этди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Андерсон Талиска Туркиянинг «Фенербахче» жамоасини тарк этди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Маълумотга кўра, 32 ёшли футболчи билан тузилган шартнома томонларнинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинган. Талиска «Фенербахче» сафини 2025 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У жамоа таркибида 80 та ўйин ўтказиб, 37 та гол урди ва 14 та голли пас муаллифи бўлди.
Қизиғи шундаки, футболчи жорий йил февраль ойида ўз шартномасини 2028 йилгача узайтирган эди.
Андерсон Талиска фаолияти давомида «Фенербахче»дан ташқари «Бенфика», «Ан-Наср», «Баия», «Бешикташ» ва «Гуанчжоу Эвергранд» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда футболчининг бозор қиймати 7 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар