Машҳур клуб 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган мураббийни ишдан ҳайдади
Бразилиянинг машҳур клуби “Фламенго” раҳбарияти “Мадурейра” жамоаси устидан 8:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин бош мураббий Филипе Луисни ўз лавозимидан озод қилди.
Бу ҳақда Globo интернет нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мураббийни ишдан бўшатиш қарори ўйин бошланишидан олдин қабул қилинган ва йирик ҳисобдаги натижа ҳам вазиятни ўзгартира олмаган.
Филипе Луис 2024 йилдан бери “Фламенго”да фаолият юритиб келаётган эди. У профессионал футболчилик фаолияти давомида ҳам ушбу жамоа сафида ўйнаган.
Филипе Луис футбол жамоатчилигига Мадриднинг “Атлетико” ва Лондоннинг “Челси” клубларидаги ўйинлари орқали танилган. Мадридликлар сафида Луис Испания чемпионлиги ва УЕФА кубогини (ҳозирги Европа лигаси) қўлга киритган. “Челси” сафида эса Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққан.
Фикрлар