Машҳур клуб еврокубоклардан четлатилади
Франциянинг машҳур “Марсель” клуби келаси 2026-2027 йилги мавсумда еврокубоклардан четлатилиш хавфи остида турибди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, “Марсель”нинг сўнгги уч мавсумдаги зарари 157 миллион еврога етган.
Шу билан бирга 2022 йилда марселликлар УЕФА билан молиявий фэйр-плей қоидаларига мувофиқ молиявий мувозанатга эришиш мажбуриятини олган. Ушбу келишув уч мавсум давомидаги максимал зарар 60 миллион евродан ошмаслигини назарда тутган.
Таъкидланишича, УЕФА шу ҳафта “Марсель” ишини кўриб чиқади.
Марселликлар Франция чемпионатини 59 очко билан бешинчи ўринда якунлади ва бу позиция уларга УЕФА Европа Лигасида қатнашиш ҳуқуқини берган эди.

Фикрлар