
Машҳур клуб “Манчестер Сити”нинг бир неча ўйинчисини сўради
Франциянинг энг машҳур клубларидан “Лион” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити”да етарли ўйин амалиётига бўламаётган бир неча футболчиларни олиш ҳаракатини бошлади.
Goal нашрининг ёзишича, французлар нишонига икки марказий ярим ҳимоячи – Кэлвин Филлипс ва Нико О’Райли тушган.
“Лион” мутасаддилари бу ўйинчиларни қишки трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олиш мақсадида “шаҳарликлар” раҳбариятига мурожаат қилгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, лионликларда “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жош Уилсон-Эсбрандни жамоага таклиф қилиш варианти ҳам бор.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан таркибни қисқартиришни сўраган. Испаниялик мутахассис талаби билан ёзги трансферлар даврида ўн нафар футболчи жамоани тарк этди. Улар орасидан айримлари мавсум охиригача ижарага жўнатилган.
Фикрлар