
Машҳур клубнинг 13 ёшли футболчиси қотиллик бўйича қамоққа олинди
Франция футболида мудҳиш ҳолат юз берди. Лион шаҳри полицияси 16 ёшли ўсмирни ўлдиришда гумон қилинаётган 13 ёшли футболчини ҳибсга олди.
“Лион” клуби академиясида шуғулланаётган бола ўз қурбонига орқадан пичоқ урган. Шифокорлар пичоқланган ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳарчанд уринмасин, бунинг имкони бўлмади.
Marca нашрининг ёзишича, полиция гумондорнинг ҳам, қурбон бўлган йигитнинг ҳам шахсини сир тутмоқда. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари қотиллик қуроли – пичоқни қидириш билан банд.
“Лион” клуби ҳам ҳозирча ҳолат бўйича бирор расмий маълумот чиқаргани йўқ.
Фикрлар