Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Машҳур мураббий Англияга қайтмоқчи

Англияда пул кўп

Ўз даврида “Челси” ва “Ливерпуль” клулари  бош мураббийи бўлган испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес Англия Премьер-лигаси унинг учун устувор йўналиш бўлиб қолаётганини тасдиқлади.

Бенитес ўтган мавсум охирида “Панатинаикос” билан ҳамкорликни тўхтатганидан кейин янги иш қидирмоқда. Шундан бери Рафаэль Бразилия ва Мексика клублари, шунингдек, бир нечта терма жамоалардан тушган таклифларни рад этди.

66 ёшли испаниялик мутахассис ўзига мос таклифни кутишга умид қилмоқда. У энг аввало Премьер-лигада яна ишлашни истайди. Бенитес бу чемпионатда “Эвертон” ва “Ньюкасл”ни ҳам бошқарган.

- Мен учун устувор йўналиш – Премьер-лига. Кейин Италия, Испания, Германия ва Франция туради. Умуман олганда, Премьер-лигада пул кўпроқ ва сизда энг яхши футболчиларни сотиб олиш имконияти бор. Испания ва Италияда ҳам ажойиб жамоалар бор, аммо менга Премьер-лигадаги муҳит ёқади.

Мен шунчаки ўйинларни томоша қилмайман — уларни тактик нуқтаи назардан таҳлил қиламан ва ўз ишимда қўллашим мумкин бўлган янги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен шунчаки ишга жойлашишни истамайман. Қайсидир мақсад учун курашаётганимга ишонч ҳосил қилмоқчиман. Бу дивизионда жон сақлаб қолиш, Европа мусобақаларига йўлланма олиш ёки бирор совринни қўлга киритиш бўлиши мумкин.

Мен Европада қолишни хоҳлайман. Эҳтимол, Хитойга боришимга тўғри келар, аммо ҳозирча бундай режам йўқ. Қачондир истаган нарсангга эриша олмаганингда қарор қабул қилишга мажбур бўласан, -  деди Бенитес The Athletic нашрига.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ